Полиз экинлари экиладиган далаларда пушта ҳосил қилиб органик ўғитларни локал соладиган энергия ресурстежамкор комбинация-лашган агрегатнинг тажриба нусҳасини тайёрлаш ва жорий этиш

Loyiha fan yo'nalishlari
СЕЛЬСКОЕ ХОЗЯЙСТВО И МАШИНОСТРОЕНИЕ
Muassasa nomi
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш ИТИ
Loyiha kodi
ҚХ-Итех-2018-27
Loyiha turi
Инновацион
Loyiha mavzusi
Полиз экинлари экиладиган далаларда пушта ҳосил қилиб органик ўғитларни локал соладиган энергия ресурстежамкор комбинация-лашган агрегатнинг тажриба нусҳасини тайёрлаш ва жорий этиш
Amalga oshirish muddati
2018-2019 гг
Loyiha rahbarining to'liq FIO, ilmiy darajasi
Караханов А.К., т.ф.н.
Ajratilgan mablag '(jami million so'm / bir yil uchun)
-
Qisqacha tarif
ЎҒИТЛАРНИ ЛОКАЛ СОЛАДИГАН ЭНЕРГИЯ-РЕСУРСТЕЖАМКОР КОМБИНАЦИЯЛАШГАН АГРЕГАТ
"Ilmiy-texnik faoliyat natijalari (yangi texnologiyalar, materiallar, usul, uslub, texnologiya namunalari, texnik, uslubiy va dasturiy hujjatlar - TT, TSh va boshqalar)"
Полиз экинлари экиладиган далаларда пушта ҳосил қилиб органик ўғитларни локал соладиган энергия-ресурстежамкор комбинациялашган агрегатнинг тажриба нусхасини яратиш учун дастлабки талаблар ва техник топшириқ ишлаб чиқилди, улар манфаатдор ташкилотлар билан келишилди ва юқори ташкилотлар томонидан тасдиқланди ҳамда техник шартлар тузилди. Улар асосида комбинациялашган агрегатнинг конструктив ҳужжатлари (Техник топширик, техник шарт, дастлабки талаблар ва Конструктив чизмалар) қайта ишлаб чиқилиб, тажриба нусхаси қайта тайёрланди ҳамда лаборатория-дала синовлари ўтказилиб, фермер хўжаликларида жорий этилди.
Mualliflik huquqlarini himoya qiluvchi hujjatlar
Патент РУз IAP № 05642. Измельчитель органических удобрений/ Хаджиев А., Утениязов П.А. ва бошқалар // Расмий ахборотнома. – 2018. – № 9.
Ilmiy loyihalar natijalarini sinash to‘g‘risida dalolatnomalar
Маълумот йўқ
Ilmiy loyihalar natijalarini joriy etish to‘g‘risida dalolatnomalar, mahsulot standartlari, lisenziya shartnomalari
Илмий лойиҳалар натижаларини жорий этиш тўғрисида далолатномалар: "Гулбахор намуна боги"; "Jahongir nut Garden“; "Джандула Хатира Агро«.
Xorijiy analog mavjudligi
Маълумот йўқ
Import o‘rnini bosuvchi mahsulot
Ҳа
Ilmiy-texnik faoliyat natijalarini joriy etishning iqtisodiy samarasi
Фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ушбу комбинациялашган агрегатдан фойдаланганда, полиз экинлари экиладиган далаларда органик ўғитларни (гўнг) локал солиш ҳамда бир йўла устини кўмиш ва суғориш ариқларини очиш билан бир вақтда экиш пушталарини тайёрлаб кетади ва баҳорда пушталар устига полиз экинлари уруғлари экиш ҳисобига кўчатлар тўлиқ униб чиқади, ўғит, ёнилғи сарфи ва бошқа харажатлар камаяди ҳамда ҳосилдорлик ошади.
Qo‘llash sohasi
Қишлоқ хўжалиги ва машинасозлик
Potensial yoki maqsadli iste'molchilar
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва машиналари ишлаб чиқарувчилар, деҳқон ва фермер хўжаликлари
Telefon
998 70 601-07-04
E-mail
qabulxona@uzmei.uz
Manzil
Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбаҳор шаҳарчаси, Самарқанд кўчаси, 41-уй, 110800.