Чорва моллари ва паррандаларни хавфли гельминтозлардан ҳимоя қилиш, профилактика чора-тадбирларини такомиллаштириш, антгельминт препаратлар яратишнинг илмий асослари ва методологик жиҳатларини ишлаб чиқиш

Loyiha fan yo'nalishlari
СЕЛЬСКОЕ ХОЗЯЙСТВО И МАШИНОСТРОЕНИЕ
Muassasa nomi
Ветеринария илмий-тадқиқот институти
Loyiha kodi
БВ-А-ҚХ-2018-16
Loyiha turi
Амалий лойиҳа
Loyiha mavzusi
Чорва моллари ва паррандаларни хавфли гельминтозлардан ҳимоя қилиш, профилактика чора-тадбирларини такомиллаштириш, антгельминт препаратлар яратишнинг илмий асослари ва методологик жиҳатларини ишлаб чиқиш
Amalga oshirish muddati
2018-2020 гг.
Loyiha rahbarining to'liq FIO, ilmiy darajasi
Орипов А.О., вет.ф.д., проф.
Ajratilgan mablag '(jami million so'm / bir yil uchun)
-
Qisqacha tarif
ЧОРВА МОЛЛАРИ ГЕЛЬМИНТОЗЛАРИГА ҚАРШИ ВОСИТА
"Ilmiy-texnik faoliyat natijalari (yangi texnologiyalar, materiallar, usul, uslub, texnologiya namunalari, texnik, uslubiy va dasturiy hujjatlar - TT, TSh va boshqalar)"
Альсус” – Республикада биринчи суспензия шаклидаги антгельминт восита яратилди, у кенг антгельминт таъсир доирага эгалиги аниқланди. Мазкур препаратни чорва моллари ва паррандаларда қўллаганда самарадорликка эришилди, жумладан, жўжаларнинг ҳаётчанлиги ошади: 30 бош госсипренли озуқа берилган жўжалар орасида 150 кун давомида чиқим атиги 2 бошни, назорат гуруҳида эса 11 бошни ташкил қилиши аниқланди. Жўжаларнинг (товуқларнинг) “тухумга қириш даври” 15-20 кунга қисқаради, уларнинг тирик оғирлиги назоратга нисбатан 7,2% юқори бўлади. Парранда (товуқлар)нинг тухумдорлиги 38,1-51,1 фоизга ошади ва ҳарбир тухумнинг оғирлиги (массаси) 2,0 гр.га ошади. -“Альсус” маҳаллий антгельминт воситани қўллаш бўйича “Қўлланма” ҳамда “Чорва моллари гельминтозларига қарши даволаш-профилактика чора-тадбирлари бўйича Йўриқнома” (Инструкция) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат Қўмитаси томонидан тасдиқланди ва 500 нусха чоп этилиб Республика ветеринария ташкилотлари ва чорвачилик хўжаликларига етказилди.
Mualliflik huquqlarini himoya qiluvchi hujjatlar
1) №IAP-05685. Гельминтларга қарши восита. Тошкент 12.10.2018. 2) №IAP-05573. Моллюскаларга қарши восита. Средство против моллюсков. Тошкент 12.04.2018. 3) №IAP-05802. Моллюскаларга қарши восита. Средство против моллюсков. Тошкент 12.04.2019. 4) №IAP-20170167. Озуыавий концентрат олиш усули. (ЎМКИ билан ҳамкорликда) Способ получение кормового концентрата. (совместно с ИХРВ).
Ilmiy loyihalar natijalarini sinash to‘g‘risida dalolatnomalar
ЎЗФАнинг УМКИнститути билан ҳамкорликда яратилган маҳаллий, Навои Азот ИБда ишлаб чиқарилган “Альсус” препарати Жиззах вилоятининг “Golden territiriya" МФЖда 9000 бош ҳамда Қашқадарё вилояти қоракўлчилик хўжаликларида (8000 бош қўй) қўй-эчкиларда тадбиқ қилинди.
Ilmiy loyihalar natijalarini joriy etish to‘g‘risida dalolatnomalar, mahsulot standartlari, lisenziya shartnomalari
ЎМКИ билан ҳамкорликда яратилган “Альсус” антгельминт препарати амалиётга тадбиқ этилди ва 1,350 млн. сўм маблағ туширилди
Xorijiy analog mavjudligi
Мавжуд
Import o‘rnini bosuvchi mahsulot
Ҳа
Ilmiy-texnik faoliyat natijalarini joriy etishning iqtisodiy samarasi
Ишлаб чиқарилган препаратларни чорвачилик ва паррандачилик соҳаларига қўллаш натижасида кам харажат қилиб, юқори иқтисодий самара олиш мумкинлиги исботланди.
Qo‘llash sohasi
Чорвачилик ва паррандачилик соҳаси
Potensial yoki maqsadli iste'molchilar
Чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва ташкилотлар
Telefon
0 (366) 666-56-30
E-mail
vetgol@mail.ru
Manzil
141500, Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани, ВИТИ