Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
21 сентябрдаги ПФ-5544-сон фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясига мувофиқ ахборот фондлари, маълумотлар базалари ва маълумотлар банкларини шакллантириш, юритиш ва фойдаланиш, илмий-техник ахборотни маҳаллий ва хорижий манбаларини йиғиш, сақлаш ва ишлов беришга ихтисослашган республика, тармоқ, минтақавий илмий-техник ахборот ресурслари ва ташкилотларни ўз ичига олган илмий-техник ахборот давлат тизимини яратиш кўзда тутилган.
Шу мақсадларда, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдураҳмоновнинг буйруғига кўра Илмий-техник ахборот маркази 2019 йилнинг 11 декабридаги буйруғига асосан ўз фаолиятини бошлади.
Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
30 ноябридаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3416-сон қарорига асосан Вазирлик тузилмасига киради.